O‘zLiDeP Навоийда жамотчилик назоратининг таъсирчан усулларини муҳокама этди

08.10.2018, 18:11

O‘zLiDeP Навоийда жамотчилик назоратининг таъсирчан усулларини муҳокама этди

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши Жамотчилик назоратининг таъсирчан механизмларини такомиллаштириш давр талаби” мавзусида амалий-семинар ташкил этди. Тадбирда нодавлат-нотижорат ташкилот раҳбарлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари, O‘zLiDeP ҳудудий Кенгашилари ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарда жорий йилнинг 12 апрель куни қабул қилинган “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни мазмун-моҳияти кенг муҳокама этилди.

– Қонуннинг мақсади – давлат органлари ва муассасалари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатишдир, – дейди Навоий вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари А.Жўраев. – Чунки демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида давлатнинг айрим вазифалари, шу жумладан, назорат функциялари жамоат ҳамда нодавлат ташкилотларга босқичма-босқич ўтиши лозим. “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари устидан жамоатчилик, фуқаролик институтлари назоратини амалга оширишнинг тизимли ва самарали ҳуқуқий механизмини яратишга хизмат қилади. Унда жамоатчилик назоратининг турлари, шакллари ва субъектлари, предмети, шунингдек, уни амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмлари, жамотчилик назоратини амалга ошириш асослари, унинг субъектлари, давлат органлари мансабдор шахслари ва бошқа хизматчиларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари белгиланади.

Семинар доирасида Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари О.Каримов ва Т.Саидов ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Х.Зайниддинов,

 O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1296
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Т.Ражабов2018-10-10 15:29:26

Жамоатчилик назорати бўйича мамлакатимизда ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз лозим. Партиянинг бу борадаги сайи-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайман.


Ориф Каримов2018-10-10 15:27:29

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши сиёсий таълим маркази томонидан ўтказиб келинадиган семинарларда доимий равишда қатнашиб келаман. Бу галги семинар ҳам намунали бўлди. Партиянинг вилоят Кенгаши ходимларининг ишларига омад тилайман.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, учқудуқ тумани2018-10-09 16:30:38

Ҳудудларда жамоатчилик назоратини кучайтириш чора тадбирларини кенгайтириш юзасидан амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилишга қаратилган шу каби тадбирларни кўпроқ ташкил этилиши “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни мазмун-моҳиятини аҳолига кенгроқ тушинтириш имконини беради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+