“O‘zLiDeP фаоллари “Халқ банки”дан 25 миллион сўм кредит олишимга ёрдам берди”, дейишмоқда боёвутлик Мадина Таджиматова

11.10.2018, 21:12

“O‘zLiDeP фаоллари “Халқ банки”дан 25 миллион сўм кредит олишимга ёрдам берди”, дейишмоқда боёвутлик Мадина Таджиматова

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарати ҳамда партиянинг барча ҳудудий кенгашлари ва депутатлик корпуси вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар жойларда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган ҳудудлар аҳолиси билан юзма-юз мулоқот ўтказиб, турли масалаларда қатор муаммолар аниқланган эди.

Аҳоли билан юзма-юз мулоқотларда, учрашувларда аниқланган муаммолар партия депутатлик корпуси орқали босқичма-босқич ижобий ечимини топмоқда.

Сирдарё вилоятидаги мулоқотлар ҳам амалий натижа билан якун топаяпти. Масалан, куни кеча Гулистон туманидаги “Боёвут” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 30 кишидан иборат янги бошланғич ташкилоти очилгани ҳам тарғибот таъсири туфайлидир.

– Маҳалламизга келган O‘zLiDeP фаоллари бизга мазкур сиёсий кучнинг мақсад ва вазифалари, амалий лойиҳалари, давлат миқёсида амалга оширилаётган дастурларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўлиқ маълумот беришди. Шахсан ўзим шу мулоқотдан сўнг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредит олишни ният қилдим. Ўйлаб қўйган бизнес-режам орқали 7 нафар коллеж битирувчисини иш билан таъминлашни мақсад қилдим, – дейди Сурайё Тиллаева.

Ишчи гуруҳи аъзолари “Боёвут” маҳалласидан Боёвут туманидаги “Истиқлол” маҳалласига ўтиб, 50 дан зиёд хонадонга киришди. Шу куннинг ўзида анчадан буён ишсиз юрган Бахтиёр Қорабоев ва Расул Абдураимовнинг бандлиги таъминланди.

– Мен Боёвут енгил саноат ва агросервис касб-ҳунар коллежини тамомлаганман. Тадбиркорликни бошлашга кўмаклашишни сўраб O‘zLiDeP туман Кенгашига мурожаат қилгандим. Партия фаоллари “Халқ банки”дан 25 миллион сўм кредит олишимга ёрдам беришди. Ҳозирда иссиқхона ташкил этиб, 90 га яқин лимон кўчатини парваришлаяпман, – дейди ёш тадбиркор Мадина Таджиматова.

Фаоллар Боёвут тумани “Лайлаккўл” маҳалласида уйма-уй юриш давомида гепатит хасталигига чалинган Ф. Эрбўтаевани бориб кўришди. Туман Кенгаши депутати Саодат Қорабоеванинг сўровидан сўнг беморга 2-гуруҳ ногиронлигини расмийлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

– Мен O‘zLiDeP Боёвут туман Кенгаши кўмагида “Миллий банк”дан 18 миллион сўм миқдорида кредит олишга муваффақ бўлдим ва аёллар гўзаллик салонини очдим, – дейди Асал Бойзоқова. – Энди маҳалладошларим узоққа қатнамайди. Ҳам вақт, ҳам харажат тежалади.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1290
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+