“Мақсадимиз – электоратимиз бўлган фермерларимизни қўллаб-қувватлаш”, дейишмоқда сурхондарёлик маслакдошларимиз

16.10.2018, 21:17

“Мақсадимиз – электоратимиз бўлган  фермерларимизни қўллаб-қувватлаш”,  дейишмоқда сурхондарёлик маслакдошларимиз

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши ходимлари партия электорати бўлган фермерлар етиштирган оқ олтинни нес-нобуд қилмасдан териб олиш мақсадида пахта йиғим-теримида фаол иштирок этишмоқда.

– O‘zLiDePнинг барча даражадаги ташкилотлари қатори “Меҳнатим – эркин танловим” шиори остида фермерларимизга ёрдам беряпмиз, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ходими Турсунали Абдуллаев. – Шу билан бир қаторда фермерлар билан яқиндан мулоқот қиляпмиз. Мулоқотларимиз давомида фермерларнинг муаммоларини, дард-у ташвишларини чуқурроқ ҳис қиляпмиз.

– Ҳар йили пахта йиғим теримида фаол иштирок этаман, – дейди партия Термиз туман Кенгаши ижрочи котиби Асадулло Турдиев. – Бу йил теримчилар учун барча шароитлар яратилган. Ҳар куни уч маҳал иссиқ овқат ташкил этилган. Кунига 75-85 килограмгача пахта теряпмиз. Мақсадимиз – электоратимиз бўлган фермерларимиз пешона тери билан етиштирган оқ олтинни нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш.

Таъкидлаш жоиз, “Меҳнатим – эркин танловим” шиори остида ташкил этилаётган тадбирларда энг илғор теримчиларга O‘zLiDePнинг эсдалик совғалари топширилмоқда.

Мурод  ЭШНАЗАРОВ,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1615
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+