Сизни ҳам сафимизга чорлаймиз

16.10.2018, 21:42

Сизни ҳам сафимизга чорлаймиз

O‘zLiDeP Бекобод шаҳар Кенгаши, партия депутатлик гуруҳи аъзолари фаол тадбиркорлар билан ҳамкорликда Бекобод шаҳридаги енгил саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси доирасида “Сизни ҳам сафимизга чорлаймиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда партия шаҳар Кенгаши ходимлари, Халк депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, “Ёшлар қаноти” аъзолари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурида ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб этиш учун шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилган.

– Ёшларнинг бизнес ташаббуслари, “Start up” ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, ишсиз ёшларни талаби юқори бўлган мутахассисликлар бўйича ўқитиш бугунги куннинг долзарб вазифасидир, – дейди “Обод турмуш” МФЙ ҳузуридаги қуйи бўғин етакчиси, тадбиркор А.Ниязов. – Тадбир давомида мазкур йўналишда партия “Ёшлар қаноти” томонидан ташкил этилаётган кўрик-танлов ва лойиҳалар ҳақида ҳам кенг маълумот берилди.

Д.Турсунова,

Халқ депутатлари

Бекобод шаҳар

Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик

гуруҳи ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1578
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+