O‘zLiDeP ёш кашфиётчилар, тадбиркор ва фермерлар учрашувини ташкил этди

07.11.2018, 15:01

O‘zLiDeP ёш кашфиётчилар, тадбиркор ва фермерлар учрашувини ташкил этди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда Президентимизнинг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон  Республикасини инновацион  ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этди.

Партия ташкил топганининг 15 йиллиги арафасида ўтказилган тадбирда  Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакиллари, Жиззах давлат политехника институтининг ўқитувчи ва талабалари ҳамда тадбиркор ва ишбилармонлар қатнашди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда инновацион ғоялар ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш борасида яратилган шарт-шароитлар, долзарб лойиҳаларни молиялаштириш тартиблари тўғрисида атрофлича маълумотлар берди.

Тадбир давомида шунингдек, ёш олим ва кашфиётчиларнинг янги лойиҳалари тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

 –Тадбирда олимларимиз ва талабаларимиз томонидан ишлаб чиқилган 5 та янги лойиҳа тақдимотини ўтказдик, – дейди Жиззах политехника институти илмий ишлар бўйича проректори Сирожиддин Товбоев. – Уларнинг кўпчилиги айнан маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Шу боисдан, институтимиз олимлари ва кашфиётчи ёшлари воҳадаги саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларига мўлжалланган янги инновацион ғояларга асосланган лойиҳаларни ишлаб чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Бу борада O‘zLiDeP билан ҳамкорликни йўлга қўйиш жуда муҳим.

–Бугунги тадбирда шамол электро станцияларни жойлаштириш ва ишлаб чиқариш инновацион лойиҳамни тадбиркор ва фермерлар эътиборига ҳавола қилдим, – дейди Жиззах политехника институти талабаси Ботир Холдоров. – Мақсадимиз – улар билан биргаликда лойиҳани янада такомиллаштириш ва ишлаб чиқаришга жалб қилишдан иборат.

Тадбирда иштирокчилар мавзуга оид ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олишди.

Саидахон УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1465
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мелибоева Маъмура Толиповна Жиззах шаҳар2018-11-08 10:26:00

Янгиликка интилувчан ёш олим ва кашфиётчиларнинг янги лойиҳалари барчамизни қувонтирди!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+