Самарқандлик маслакдошларимиз сони 350 нафарга кўпайди

09.11.2018, 15:59

Самарқандлик маслакдошларимиз  сони 350 нафарга кўпайди

Самарқанд туманидаги Равонак қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан амалий мулоқот  бўлиб ўтди.

Мулоқотда партия вилоят ва туман Кенгашлари ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари,  тадбиркорлар, ишбилармонлар ҳамда ёшлар иштирок этди.  

Тадбирда сўз олганлар “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастурлари доирасида ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш борасида партия томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир сўнггида партия сафига кириш истагини билдирган 350 нафардан ортиқ ёшлар O‘zLiDeP сафига қабул қилинди.  

Қ.ШОЙИМОВ,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1687
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-11-12 12:52:30

Ёш фаол аъзоларимиз партиямиз келажагидир.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-11-10 22:49:25

Партиямиз сафларининг ёшлар ҳисобига ортиши бу келгусида партиянинг бутун масъулияти ишончли қўлларга топширилади дегани. Бу борада фаол иш олиб бораётган Самарқанд туманидаги партиядошларимиз ишларига омад тилаймиз!


Мустафаев Бахтиёр Эркинович Самарқанд шаҳри2018-11-10 11:04:59

ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгашининг барча ходимларини, партия аъзоларини, шунингдек, Республикамизда фаолият олиб бораётган партиядошларни ЎзЛиДеП ташкил этилганлигининг 15 йиллиги муносабати билан самимий табриклайман. Ишларингизга ривож, партиямиз сафи янада кенгайишига тилакдошман. Омон бўлинглар.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир тумани 2018-11-10 09:50:16

Партиядошларимиз сафи кун кундан кенгайиб бориши -бу хакикатдан хам ишбилармонлар харакати Узбекистон Либерал демократик партиясиинг харакатда эканлигидан дарак!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+