Сиёсий ўқувлар бизга нима беради?

07.12.2017, 18:07

Сиёсий ўқувлар бизга нима беради?

Саида Умаралиева, O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Матбуот хизмати ходими:

-Бўлиб ўтаётган 44 соатлик малака ошириш дарслари мавжуд билимларимизни мустаҳкамлашга, сиёсий жараёнларга эркин ва тўғри муносабат билдира олишимизга, кейинги фаолиятимизда тадбирларни сифатли ва самарали ташкил қилишимизда кўмаклашмоқда. Қонун ижодкорлари, сиёсат олами етакчиларининг қизиқарли, долзарб маърузалари амалий машғулотлар орқали мустаҳкамланаётгани биз учун катта имконият. Айниқса, психолог ва таниқли нотиқларнинг дарс машғулотларидан олган билимларимиз иш давомида кўзланган самарага эришишимизда муҳим аҳамият касб этади.

Муяссархон Умурзақова, O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот бўлими мудири:

-Дастлаб дарсларни бошлаганимизда, орамизда ўз фикри тўғри бўлсада, равон ифодалай олмайдиган, нутқий камчиликларидан “қутила” олмаётган, атрофидагилар, айниқса, аудитория билан муносабатларда “тил топиш”га қийналадиган ҳамкасбларимиз борлигига гувоҳ бўлгандик. Аммо малака ошириш курсининг 4-куни кўрдикки, шу кунга қадар ўтилган машғулотлар, амалий, интеллектуал усулларга таянган дарслар ўзини тамоман оқлади. Айниқса, электорат ёки аҳоли қатламлари билан якка тартибда қандай ишлаш керак, жамоа бўлганда натижага қандай эришиш лозим, деган оғриқли саволларимизга ҳам жавоб топдик.

Гулжахан Сейтназарова, O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати ходими:

-Очиғи, дарс машғулотлари бу даражада юқори савияда ташкил этилишини ўйламагандик. Ўтган 4 кун давомида биз партиямизнинг, қонун ва қонуности ҳужжатларининг мазмун-моҳиятига чуқурроқ кирдик, чуқурроқ биляпмиз. Бу биз учун жуда муҳим. Чунки эртага ҳудудий Кенгашимиздаги электоратимиз вакилларини ўқитишда, улар учун машғулотларни ташкил қилишда бугунги олган билимларимизга таянамиз. Биз дарс жараёнарида, амалий машғулотларда раҳбарият билан, ҳамкасблар билан, қуйи тузилмалар билан, аҳоли билан ишлашнинг самарали усулларини ўргандик.

Рустамжон Ҳакимов, O’zLiDeP Наманаган вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири:

-Машғулотларнинг 3-кунида айнан бизни кўп қийнайдиган муаммоларга ечим топа олдик. Яъни, Бошланғич партия ташкилотларига келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш, уларни партия гуруҳларида ҳал этиш ёки маҳаллий кенгашлар сессияларига киритиш масалаларини тубдан ўргандик. Депутатлик гуруҳлари, доимий комиссиялар фаолияти бевосита қуйи тузилмалар билан боғлиқлигини ҳисобга олганда, биз учун айни мавзу жуда аҳамиятли бўлди. Мурожаатни қандай ўрганиш керак, депутатлик гуруҳлари билан қай йўсин фаолиятни амалга ошириш муҳим, кўрилаётган масалалани сессиягача олиб бориш шартми ёки таянч бўғинларда ечимини топиш мумкинми, деган саволларга батафсил жавоб топа билдик.

Зилола Раҳмонова,

O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати раҳбари.

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    2383
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошкен Ёшлик ТШ " Ёш либераллар " грухи 2018-04-26 21:35:06

Ёшлар уртасида утказилган бундай семинарлар яхши натижа бериши аник.Бу келажакда етук сиёсат арбоби булишимизга катта ёрдам беради .Биз ёшлар бундаш ташаббусни куллаб куватлаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+