Жомбойлик томорқачи иссиқхонадан йилига уч маротаба ҳосил оляпти

23.03.2019, 12:06

Жомбойлик томорқачи иссиқхонадан йилига уч маротаба ҳосил оляпти

O‘zLiDeP Жомбой туман Кенгаши ходимлари шахсий томорқадан фойдаланишда катта амалий тажрибага эга бўлган томорқа эгаларининг хонадонида бўлиб, томорқачилар фаолияти билан яқиндан танишди.

Партия фаолларининг дастлабки манзили ҳудуддаги “Узуновул” қишлоғида яшовчи Шавкат Бердирасулов хонадони бўлди.

У ерда тадбиркор томорқада тўқсонбости усулида саримсоқ пиёз етиштирилаётгани, мўжазгина иссиқхонада лимон кўчатлари ва помидор парвариш қилинаётгани ҳамда мевали дарахтлар ва картошка экилганининг гувоҳи бўлдик. Шунингдек, ерлар баҳорги экинлар экишга тайёрлаб қўйилган.

“Томорқамиздан йилига 3 маротаба ҳосил оламиз. Рўзғор учун барча зарур маҳсулотларни шу ерда етиштирамиз. Масалан, ҳозир мўжазгина иссиқхонамизда лимон кўчатлари ва помидор парвариш қиляпмиз. Иссиқхонани ўтган йили ташкил қилган эдик. Самарасини биринчи йилданоқ кўрдик. Энди жорий йилда ҳам 3 сотих майдонда иссиқхона кўрмоқчимиз”, – дейди Шавкат Бердирасулов.

Шунингдек, партия фаоллари шу қишлоқда истиқомат қилувчи Шерали Бегалиев хонадонида ҳам бўлиб, у ерда ташкил этилган иссиқхона фаолияти билан ҳам қизиқди.

 Қодир ШОЙИМОВ,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

Теглар
БПТ Томорқа
  • Кўрилди
    1119
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+