Давлат божхона хизмати органлари фаолиятидаги айрим тартиб-таомилларнинг мураккаблиги тадбиркорларга тўсиқ бўляпти (+ВИДЕО)

15.04.2019, 17:49

Давлат божхона хизмати органлари фаолиятидаги айрим тартиб-таомилларнинг мураккаблиги тадбиркорларга тўсиқ бўляпти (+ВИДЕО)

Товар айирбошлашни тартибга солиш, божхона органлари олдига қўйилган вазифаларни бажаришда божхона брокерлари муҳим ёрдамчи тузилма ҳисобланади. Уларнинг қонунчиликни мукаммал билиши ва амалда тўғри қўллай олиши ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ишини енгиллаштиради. Ўз навбатида, божхона тизимида хато ва камчиликлар камайишига, божхона тўловларини тўғри ва тўлиқ ундирилишига, давлатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга олиб келади. 

Аммо соҳа ривожи йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган бўлсада, амалиётда айрим камчиликлар ва масалалар учраб турибди.

Куни кеча Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда Ўзбекистон Божхона брокерлари уюшмаси билан ҳамкорликда божхона брокерлари ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари фаолиятини ҳимоя қилиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалаларига қаратилган тадбиркорлар мулоқоти бўлиб ўтди.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси давлат Божхона қўмитаси ходимлари тадбиркорлар учун яратиб берилган қулайликлар, жорий этилган янги тартиблар тўғрисида маълумот беришди.

Очиқ мулоқотда тадбиркорлар давлат божхона хизмати органлари фаолиятидаги айрим тартиб-таомилларнинг мураккаблиги тадбиркорликка тўсқинлик қилаётган омиллардан бири эканлигини қайд этишди.

Шунингдек, мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексида белгиланган жавобгарликлар бўйича айрим нормалар Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексидаги баъзи нормаларга номутаносиб эканлиги амалиётда ўз тасдиғини топаётганлиги ҳам иштирокчилар томонидан танқид қилинди. Мазкур камчиликни бартараф этиш бўйича тадбиркорлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоларига ўз таклифларини билдиришди.

 

  • Кўрилди
    1096
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+