Кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолиятини йўлга қўйган Солияжон Матяқубова O‘zLiDePнинг энг фаол БПТ раиси
26.04.2019, 16:32
Янгибозор тумани Боғолон қишлоғидаги “Хушнудбек” кўп тармоқли фермер хўжалиги нафақат тумандаги, балки воҳамиздаги йирик фермер хўжаликларидан биридир. Фермер хўжалиги таркибида ташкил этилган қуйи бўғинда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Солияжон Матяқубова раислик қилмоқда.
Маркуз фермер-хўжалигидаги қуйи бўғиннинг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Унда БПТ раиси С.Матяқубованинг ҳисоботи тингланиб, галдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
Мазкур фермер хўжалигида партия қуйи бўғини 2014 йилда ташкил этилган. У ерда 40 нафар ёшлар меҳнат қилмоқда. Уларнинг барчаси партияга аъзо бўлиб, доимо тадбирлар ва учрашувларда ўзларининг аниқ таклифлари ва фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этиб келади.
- Фаолиятимга тўхталадиган бўлсам, фермер хўжалигимиз кўп тармоқли бўлиб умумий ер майдони 110 гектарни ташкил этади. Асосан пахтачилик, ғаллачилик билан бир қаторда пиллачилик, чорвачилик, боғдорчилик, балиқчилик, асаларичилик, паррандачилик, узумчилик йўналишларида ҳам фаолият олиб боради, - дейди Солияжон опа. - Бундан ташқари қишлоғимизда ташкил этилган гўзаллик салони ва тўйхона аҳолига беминнат хизмат кўрсатиб келяпти. Ўтган йили йили 150 тонналик совуткичли омборхонани ишга туширдик. Дастлаб 74 тонна узум сақланган бўлса, ҳозирда 40 тонна сабзи сақланмоқда.
“Мазкур фермер хўжалигида ишлаб қишлоқ хўжалиги бўйича жуда кўп билимларга эга бўлдим. Партияга аъзо бўлиб, сиёсат билан яқиндан танишдим. Янги чиқарилаётган қонун ва лойиҳаларга қизиқиш уйғонди. ОАВ бўйича ҳам кунлик сиёсий жараёнлар билан танишиб бориш менинг одатимга айланди. Бунда албатта, O‘zLiDeP менда катта қизиқиш уйғота олди. Насиб қилса, келгусида мен ҳам Солияжон опага ўхшаб депутат бўлишни, ўзимнинг кўп тармоқли фермер хўжалигимни ташкил қилишни ният қилганман”, - дейди қуйи бўғин фаоли Гулнора Искандарова.
Таъкидлаш жоизки, депутат бошчилигидаги мазкур жамоа вилоят миқёсида ўтказиладиган кўплаб танловларда, кўргазмаларда ва спорт мусобақаларида мунтазам қатнашиб, ўз ўрнини эгаллаб келмоқда. Яна бир муҳим янгилик эса, фермер хўжалиги раҳбари яқин кунларда ўз маҳалласи фарзандларини мактабгача таълим муассасасига қамровини ўйлаб, давлат хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасаси ҳам ташкил қилиш ниятида.
Нилуфар Джаббарова,
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
Матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг