“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Урганч туман босқичи ғолиби аниқланди

14.05.2019, 15:35

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг  Урганч туман босқичи ғолиби аниқланди

O‘zLiDeP Урганч туман Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Танловда дастлаб иштирокчилар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларининг кўргазмасини намойиш этди.  

Кўргазма давомида корхоналарда янги иш ўринлари яратиш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш, айниқса, экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқараётган тадбиркорлар ва фермерлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.

 – 2009 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаман, – дейди танловнинг 1-ўрин соҳиби, “Мақсуда Мадамин” оилавий корхонаси раҳбари Мақсуда Мадаминова. –2018 йилда “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида тижорат банкидан 300 млн. сўм кредит олиб, 2 минг гектар ерга қўзиқорин етиштиришни йўлга қўйдик. Айни пайтда маҳсулотларимизни нафақат ички бозорда, балки Қозоғистон ва Тожикистон давлатларига ҳам экспорт қиляпмиз. Бугунги танловда менга билдирилган юксак ишонч ғайратимга-ғайрат қўшиб, келгусида янги-янги ғояларни ҳаётга татбиқ этишга куч бағишлади.

Танлов давомида М.Мадримовадан ташқари якка тадбиркорлар Ж.Рўзибаева Г.Тахировалар ҳам партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мушарраф РАХИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

аёллар билан ишлаш

бўлими мудири

  • Кўрилди
    1193
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+