Юксак малакали кадрлар – O‘zLiDeP имиджини оширади

15.12.2017, 08:27

Юксак малакали кадрлар – O‘zLiDeP имиджини оширади

Давлатимиз раҳбари шу йил 12 июлда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида сиёсий партиялар ва депутатлик гуруҳлари зиммасига улкан вазифаларни юклаган эдилар. Ана шу  вазифалар сиёсий партиялардан ишни янгича йўлга қўйишни тақазо этмоқда. Тараққиётимизнинг янги босқичидан чиқарган хулосаларимиз шундай: сиёсий партиялар ўз ходимларининг билим-кўникмаларини мустаҳкамлаб, малакасини доимий равишда ошириб бориши лозим.

O’zLiDeP ана шу талабни ҳис этган ҳолда ҳудудий партия ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларни малакасини ошириш мақсадида сиёсий ўқувларни ташкил этмоқда. Яқинда ана шундай ўқув-семинарда партиянинг дастурий кўрсатмаларини ишлаб чиқиш ва чуқурлаштириш ҳамда мафкуравий ишлар бўлими, сиёсий таълим маркази ҳамда матбуот хизмати ходимлари иштирок этган эдилар. Айни кунларда эса O’zLiDeP ҳудудий Кенгашлари раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбарларининг малакасини ошириш бўйича ўқув-семинарлар давом этмоқда.

Ўқувда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, солиқ ва божхона қўмиталари масъуллари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси, Банк-молия академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда ҳудудий партия Кенгашлари раисининг биринчи ўринбосарлари – аппарат раҳбарлари иштирок этмоқда.  

Ўқувда Президентимизнинг шу йил 12 июлдаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасида белгилаб берилган вазифалар, Бош қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан сўзлаган маърузаси мазмун-моҳияти кенг муҳокама қилинмоқда. Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги қонуннинг тадбиркорликни ривожлантиришдаги аҳамияти, мамлакатимиз тараққиётининг 5 устувор йўналиши – Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси бўйича O’zLiDeP ҳудудий ташкилотлари томонидан қилинаётган ишлар кенг муҳокама қилинмоқда.

Ўқув-семинар 16 декабргача давом этади.

ФОТОЛАВҲАЛАР

O’zLiDeP матбуот хизмати

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1836
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+