O‘zLiDeP аралашгач тадбиркор муаммоси ҳал этиладиган бўлди

24.05.2019, 15:21

 O‘zLiDeP аралашгач тадбиркор муаммоси ҳал этиладиган бўлди

Самарқанд шаҳри Спитамен шоҳ кўчаси, 153-уйда жойлашган “Чордара қурилиш” МЧЖ раҳбари Д.Раҳимов томонидан O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашига мурожаат келиб тушди.

Унда тадбиркор корхонасига олиб борувчи йўл ичимлик суви қувури ёрилганлиги сабабли ёпилиб қолганини, натижада бир неча ойдан буён қатор муаммоларга дуч келаётганлигини баён қилган. Шу билан бирга бу масалани имкон қадар тезроқ ҳал этиб беришда кўмак сўраган.

Муаммо партия вакиллари томонидан атрофлича ўрганилгач, бу масала  юзасидан O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Шерали Юлдашев “Сувоқова” ДУК Самарқанд вилоят бошқармасига ёзма мурожаат қилди.

Мурожаатга жавобан, мутасаддилар тадбиркор Д.Раҳимов билан бирга муаммони жойига бориб ўрганган. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, ушбу ҳудуддан ўтувчи 1975-80 йилларда қурилган диаметри Д-800 мм бўлган ичимлик суви қувури даврий муддатини ўтиб яроқсиз ҳолга келганлиги боис, бу муаммо юзага келган.

 Жавоб хатида кўрсатилишича, Президентимизнинг 2018 йил 3 февралдаги “2018-2019 йилларда  инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, мазкур йўналишдаги қувурларнинг 200 метрлик қисми қайта янгиланган.

Шунингдек, 2019 йилда мазкур сув қувурларининг 300 метри янгиланиши кўзда тутилганини айтиб, муаммони бартараф этиш учун 1 июндан мазкур ҳудудда қувурларни алмаштириш ишлари бошланишини маълум қилган.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1278
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+