O‘zLiDeP сардобалик ёшларга китоблар жамланмасини туҳфа қилди

28.05.2019, 15:08

O‘zLiDeP сардобалик ёшларга китоблар жамланмасини туҳфа қилди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши  “Дурдона” лойиҳаси доирасида Сардоба туманидаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “O‘zLiDeP, ёшлар, китоб ва маънавият” номли акция ўтказди.

Унда тумандаги 6, 12, 14, 21-умумий ўрта таълим мактабларининг  юқори синф ўқувчилари ва ўқитувчилари, партия туман Кенгаши масъул ходимлари, туман халқ таълими бўлими вакиллари қатнашди.

Тадбирда ўқувчи ёшлар ўзлари севиб ўқиган асарлари ҳақида фикр юритдилар, ёд олган шеърларидан намуналар ўқишди, китоб билан дўст бўлишнинг нечоғлик фойдали ва айни чоғда завқли эканлиги тўғрисида сўзлаб бердилар.

Тадбир давомида вилоятнинг энг чекка ҳудуди Сардобада арзонлаштирилган китоблар савдосининг ташкил этилганлиги иштирокчиларни мамнун этди.

“Кейинги вақтда  ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишлари бироз пасайгани рост, – дейди партия вилоят Кенгаши бўлим мудири Дилшод Тўрақулов. – Аммо, инсоннинг онгу тафаккурини чархлаш, маънавий оламини бойитиш, эзгуликни тарғиб этишда китобнинг ўрни ва қадр-қимматини ҳеч нарсага тенглаб бўлмайди”.

Шу куни Боёвут тумани “Марказ” маҳаласида жйлашган 42-умумий ўрта таълим мактабида ҳам акция доирасида тарғибот тадбири ўтказилди. Бешта ташаббуснинг бири сифатида ташкил этилган тадбирда йигит-қизлар  китобхонлик, ҳунармандчилик, тасвирий санъат, спорт ва ошпазлик йўналишларида ўз иқтидор ва маҳоратларини кўрсатди.

“Бугун китоб фарзандларимиз қўлига яна қайтди. Ҳозир аксарият ота-оналар фарзандларига қимматбаҳо совға эмас, балки маънавият булоғи  – китоб совға қилишга одатланишди. Бу албатта ҳар бир хонадонда, оилада китобга бўлган эътибор, қизиқишнинг ортиб бораётганидан далолатдир”, – дейди O‘zLiDeP Боёвут туман Кенгаши аппарат раҳбари Манзура Додаева.

Тадбир якунида партия вилоят Кенгаши томонидан тақдим этилган китоблар жамланмаси ҳам бу мактаб кутубхонасига катта туҳфа бўлди. 

                            Дилором  ЭСОНОВА,

                            O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

                                                                                           Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1301
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+