O‘zLiDePга келиб тушган мурожаат ҳал бўлди. Навбаҳор туманидаги 9-қишлоқ оилавий поликлиникасига сув келди!
11.07.2019, 18:07
Сув инсон организмининг барча ҳужайралари учун озуқа ҳисобланади. Айнан сув ҳар бир органнинг катта қисмини эгаллайди. Шу боис инсон фақат организми талаб қилгандагина эмас, ҳар доим - сув ичгиси келса-келмаса, уни сув билан таъминлаб туриши керак. Аммо ичимлик суви бўлмаса-чи?...
O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгашига Навбаҳор тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 9-қишлоқ оилавий поликлиникаси ҳамшираси Наргиза Қосимовадан мурожаат келиб тушди.
Унда айтилишича, мазкур тиббиёт муассасаси ҳудудидаги сув насоси тўсатдан ишламай қолган. Натижада муассаса ходимлари сув муаммосидан азият чекмоқда.
Партия вилоят Кенгаши ва маҳаллий кенгаш депутатлари ана шу масалани ўрганиш мақсадида Навбаҳор туманига йўл олди. Ташриф чоғида Н.Қосимованинг мурожаати атрофлича ўрганилиб, муаммони ҳал этиш чоралари кўрилди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай мутасаддилар ҳаракатга тушди. Масала ҳалми? Ҳал. Фуқароларда эътироз борми? Йўқ.
Шунингдек, партия вакиллари шу куннинг ўзида тумандаги 8-,10-,11-қишлоқ оилавий поликлиникаларида ҳам бўлиб, у ердаги шароитлар, беморлар учун яратилган қулайликлар билан танишди.
O‘zLiDeP Навоий вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди
06.05.2024, 16:18
-
Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда
06.05.2024, 16:16
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
-
Тошкент металлургия заводида атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига бағишланган “Эко-фест” тадбири ўтказилди
06.05.2024, 13:39
-
ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРИЙ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҚОНУНГА ЗИДДИР
06.05.2024, 09:50
Фикрингизни қолдиринг