“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Республика босқичи иштирокчиларининг ҳужжатлари ўрганилмоқда (+фото)
05.08.2019, 15:59
Хабарингиз бор, Пойтахтимизда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилади.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ғолиб бўлган энг фаол тадбиркор, фермер, ҳунарманд хотин-қизлар иштирок этади. Шу кунларда кўрик-танлов ишчи гуруҳи аъзолари томонидан республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган ишбилармон аёлларнинг ҳужжатлари ўрганиб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрик-танловнинг республика босқичи жорий йилнинг 9 август куни ўтказилиб, шу куни ҳамкор ташкилотлар ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоларидан иборат бўлган ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ишлари билан яқиндан танишиб, адолатли баҳолашади.
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Мингдан ортиқ шогирд тарбиялаган ишбилармон Мадина Касимбаева танлов ғолиби бўлди
14.05.2024, 14:04
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
Билдирилган фикрлар
Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2019-08-07 18:43:18
Хар йили ўтказилиб келинаётган "Ишбилармон аёл" кўрик-танлови хакамлар хайъати ишларига куч кувват тилайман. Ишонаман албатта иштирокчи қизлар одилона бахоланади.
Ш.Шокирова2019-08-05 16:18:14
Хакамлар хайъати ишларига омад тилаймиз ва ишонамизки хайъат аъзолари томонидан иштирокчилар хар томонлама чукур урганилиб одилона бахоланади