“Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз”
30.10.2019, 11:04
O‘zLiDeP Каттақўрғон туман Кенгаши туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз“ шиори остида тарғибот тадбири ўтказди.
Партия ғоя ва мақсадларини аҳоли ва айниқса, ёшлар онгига сингдириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилган тарғибот тадбирида партия фаоллари, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олган партия вилоят Кенгаши масъул ходими Қодир Шоимов жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловлар бутунлай янгича муҳит, янгича ҳуқуқий шароитда ўтиши, ушбу сиёсий жараёнга партия томонидан ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилаётганини таъкидлади. Партиянинг янги Сайловолди дастурида белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида иштирокчиларга маълумот бериб ўтди.
“Партия ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни яхшилаш, бизнес юритишни олис истиқболга мўлжалланган имкониятини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва либераллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратади. Қолаверса, хусусийлаштирилган корхоналар негизида амалга ошириладиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга алоҳида аҳамият беради, – дейди Қ.Шоимов.
Таъкидлаш керак, “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги тарғибот тадбири ҳар қандай расмиятчиликдан ҳоли тарзда очиқ майдонда ўтказилмоқда. Тадбирни кўтаринки руҳда ўтказилишида “Ватанпарвар” ташкилоти Каттақўрғон туман ўқув техника маркази, туман халқ таълими бўлими, 30-сон мусиқа ва санъат мактаби вакиллари фаол иштирок этдилар.
Тарғибот тадбирида таниқли санъаткорларнинг концерт дастурлари иштирокчиларга кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Халқ билдирган ишончни оқласак, сайловчилар олдида юзимиз ёруғ бўлади
10.01.2020, 15:09
-
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган О.Отахонова кўмагида шаҳрихонлик ёшлар ишли бўлди
09.01.2020, 17:42
-
Жамиятда изланувчан, фидойи бўлмаган депутат билан ҳеч қандай ютуққа эришиб бўлмайди
09.01.2020, 17:34
-
“Евроснар” МЧЖ раҳбари депутат бўлди
08.01.2020, 12:04
-
Халқ билдирган юксак ишончни оқлашга бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз
07.01.2020, 16:59
Фикрингизни қолдиринг