O‘zLiDePнинг навбатдаги сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди

11.11.2019, 18:01

 O‘zLiDePнинг навбатдаги сайловолди  тарғибот тадбири ўтказилди

O‘zLiDeP Яккасарой туман Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда партия Тошкент шаҳар, туман Кенгаши ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари раислари, партиянинг “Ёшлар қаноти” ва “Аёллар қаноти” аъзолари, тадбиркор ва ишбилармонлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

O‘zLiDeP фаолларинг айтишича, партиянинг сиёсий платформаси Ҳаракатлар стратегиясига ҳамоҳанг тарзда ишлаб чиқилган бўлиб, бешта йўналишни қамраб олган. Партия сайловолди дастурининг Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш йўналиши энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланиб, келгуси беш йилда амалга ошириладиган қатор устувор вазифаларни белгилаб олмоқда.

 “Бу йил – сайловлар йили. Жорий йилнинг декабрь ойида ўтказиладиган сайловлар янги кодекс асосида юқори даражада ташкил этилади ва ўтказилади. Шу сабабли партиямиз ҳам бу сиёсий имтиҳонга пухта ҳозирлик кўрмоқда. Зеро, ана шундай масъулиятли, муҳим сиёсий аҳамиятга эга бўлган сайлов кампаниясида муносиб иштирок этиш O‘zLiDePнинг асосий мақсадидир. Бугунги тарғибот тадбирида ҳам аҳолига партиянинг мақсад-вазифалари, сайловолди дастури ҳақида кенгроқ маълумотлар бердик”, – дейди O‘zLiDeP Яккасарой туман Кенгаши раиси А.Некбаев.

Тадбирда таниқли эстрада хонандаларининг чиқишлари йиғилганларга кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1220
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+