Янгийўлда “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида сайловолди оммавий тарғибот тадбири ўтказилди

12.11.2019, 15:12

Янгийўлда “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида сайловолди оммавий тарғибот тадбири ўтказилди
Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида сайловолди оммавий тарғибот тадбири ўтказилди.
 
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси шаҳар кенгаши томонидан турли акциялар ва таниқли санъаткорларни жалб қилган ҳолда партия ғоя ва мақсадларини аҳоли онгига сингдириш, аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган тадбирда партия электорати вакиллари – тадбиркорлар, партия фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.
 
Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар бутунлай янгича муҳит, янгича ҳуқуқий шароитда ўтиши таъкидланди. Мазкур муҳим сиёсий жараёнга Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ҳам жиддий тайёргарлик кўрилаётгани алоҳида қайд этилди.
 
Тарғибот тадбирида иштирокчиларга партиянинг янги сайловолди дастури, хусусан дастурда белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, расмиятчиликдан холи тарзда очиқ майдонда ўтказилган тарғибот тадбирида партия фаоллари, тадбиркорлар томонидан OʻzLiDeP амалий ишлар партияси экани эътироф этилди.
 
– Тўғрисини айтганда, бу партия ҳақида етарли маълумотга эга эмас эдим, – дейди тадбир иштирокчиси, “Мезон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро М.Собирова. – Ушбу тадбирда иштирок этиб, партия, унинг илгари сураётган ғоялари тўғрисида муайян тушунчага эга бўлдим. Партиянинг тадбиркорликни ривожлантириш, пировардида аҳоли турмуши фаровонлигини ошириш борасидаги ваъдалари менга маъқул келди. Айни шу боисдан OʻzLiDeP партиясидан кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватлашга аҳд қилдим.
 
Тадбир доирасида таниқли санъаткорлар томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1216
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Махмудов Жавлон ЎзЛиДеП Юқори Чирчиқ туман Кенгаши ижрочи котиби.2019-11-21 11:03:11

Бундай тадбирлар албатта сайловда ўз самарасини беради.


Абдуалим Туракулов2019-11-12 16:45:42

Бу тадбирлар ахоли учун маданий хордик билан биргаликда максади аник партия эканлигини таргиб килмокда. Энг асосийси Партия хакида тушунча олмокда халк. Сайловга киришда жуда ас котидиган тадбир булди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+