O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитовнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда (+фото)

28.11.2019, 17:54

O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитовнинг сайловчилар  билан учрашувлари давом этмоқда (+фото)

Аввал хабар қилинганидек, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

136-Деҳқонобод сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод А.Хаитов сайловчилар билан учрашди.

Дастлаб, депутатликка номзод А.Хаитовнинг ишончли вакили А.Нормуродов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди. Шундан сўнг, депутатликка номзод А.Хаитов ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

“Сўнгги уч йилда мамлакатимизда иқтисодиётни янада либераллаштириш ва модернизация қилиш мақсадида ҳаётга татбиқ этилаётган изчил ислоҳотлар ҳар жиҳатдан ўзини оқлади. Партиямизнинг сайловолди дастурида бу соҳани янада ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгиланган. Дастурда илгари сурилган бир қатор мақсад ва вазифалар мамлакатда олиб борилаётган туб ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқади деб, ўйлайман. Чунки, партия тадбиркорликка тўсқинлик – давлат сиёсатига тўсқинликдир деб қарайди”, –  дейди  А.Хаитов.

Шу куни халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлигига номзодлар О.Қурбонов ва Н.Ўтагановалар ҳам сайловолчилар билан учрашди.

Депутатликка номзодлар ўз нутқида сайловолди дастурида белгиланган асосий йўналишлар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берди.

 “Бугунги учрашувда иштирок этиб, O`zLiDePнинг сайловолди дастури билан танишдим. Очиғи, партия илгари сураётган ғоялар менга жуда манзур келди. Нега десангиз учрашувда бизнинг оғиримизни енгил қилишга доир кўплаб масалалар кўтарилди, уларга ечим топиш борасида пухта режалар айтиб ўтилди. Шу сабабли бўлажак сайловларда айнан шу партия номзодларига овоз беришга аҳд қилдим”, – дейди Б.Ўролов.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод А.Хаитовнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

 Тўлқин  ТУРДИЕВ,

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1355
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+