Бухоролик сайловчилар O‘zLiDeP номзодлари дастурини қўллаб-қувватлади

10.12.2019, 16:45

Бухоролик сайловчилар O‘zLiDeP  номзодлари  дастурини  қўллаб-қувватлади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод  Э.Аслонова сайловчилар билан учрашди.

Дастлаб Бухоро туманидаги мактабгача таълим бўлимидан тумандаги мусиқа ва санъат мактабигача “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!”, “Биргаликда биз кучмиз!” шиорлари остида оммавий юриш марафони бўлиб ўтди. 

Шундан сўнг, мусиқа ва санъат мактабида иштирокчиларга депутатликка номзод Э.Аслонованинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури таништирилди.

Учрашувда сўзга чиққан Э.Аслонова ўзининг сайловолди дастурида мактабгача таълим тизимини янада яхшилашни мақсад қилиб қўйганини айтди. Хусусий боғчалар, оилавий боғчалар ва давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил қилинаётган МТТнинг афзаллиги борасида тўхталди.

“Биз мактабгача таълим тизимидан самарали фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ва ушбу тизим томонидан болаларнинг қамраб олинишини кенгайтиришнинг муҳим омили сифатида хусусий мактабгача таълим муассасалари тармоғини ривожлантириш чораларини қўллаб-қувватлаймиз. Зеро, ҳар жиҳатдан баркамол, эркин, иқтидорли ёшлар — келажагимиз таянчидир”, – дейди Э.Аслонова.

Сайловчилар депутатликка номзоднинг дастурини қўллаб-қувватлаган ҳолда, барчани O'zLiDePдан кўрсатилган номзодларга овоз беришга чақирди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    1781
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+