Депутатликка номзод М.Ходжаева сайловчилар билан учрашди

17.12.2019, 16:45

Депутатликка номзод М.Ходжаева сайловчилар  билан учрашди

102-Яйпан сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Мавлудахон Ходжаева сайловчилар билан учрашди.

Сайловчилар билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида депутатликка номзод М.Ходжаева ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади. 

Таъкидландики, номзод дастуридан соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, давлат-хусусий шериклиги тамойилини ҳаётга изчил татбиқ этиш орқали аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдек муҳим масалалар ўрин олган.

“Биз соғлиқни сақлаш тизимида замонавий ускуналар, диагностика воситалари ва усулларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаймиз. Шундан келиб чиқиб, шифокорларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга узоқ муддатли ипотека кредитларини тақдим этишни жорий этиш ва уларнинг жамиятдаги ижтимоий мавқеини кўтаришни лозим, деб ҳисоблаймиз”, – дейди депутатликка номзод М.Ходжаева.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод М.Ходжаева йиғилганларни бўлажак сайловларга фаол иштирок этишга чақирди.

  Ш.ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    935
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+