“Жиззах пластмасса” АЖнинг 15 нафар ходими O‘zLiDeP сафига қабул қилинди

04.02.2020, 18:13

“Жиззах пластмасса” АЖнинг 15 нафар ходими  O‘zLiDeP сафига қабул қилинди

2019 йилда мамлакатимизда ўз бизнесини бошлаётган оилаларга “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 5,9 триллион сўмлик кредитлар ажратилди. Бунинг натижасида ўтган йили 93 мингта ёки 2018 йилга нисбатан қарийб 2 баробар кўп янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

 “Жиззах пластмасса” АЖда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқувчи O‘zLiDePнинг ҳудудий Кенгашлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда бу ҳақда маълум қилинди.

“Мамлакатимиз раҳбарининг парламентга Мурожаатномада ҳеч бир соҳа эътибордан четда қолмади. Айниқса, депутатлар олдига аниқ ва мақсадли вазифалар қўйилди. Хусусан, ҳар бир депутат Халқ қабулхоналари билан доимий ишлаб, ўз ҳудудида яшаётган аҳоли муаммоларини ечишда фаол иштирок этиши, одамларнинг дарду ташвишларини тинглаши кераклиги айтиб ўтилди. Шундай экан, халқ билан доимий мулоқотни йўлга қўйиб, сайловчиларга берган ваъдаларни бажариш учун бор кучимизни сафарбар этишимиз керак”, – дейди халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Элёр Турақулов.

Тадбир якунида “Жиззах пластмасса” АЖ ишчи-ходимларидан 15 нафари партия сафига қабул қилинди.

 Холбек  АСАТОВ,

                                                                  БПТлар  билан ишлаш

гуруҳи  раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    866
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+