А.ХАИТОВ: “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйилиши халқимиз турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади (ВИДЕО)

25.04.2020, 10:30

А.ХАИТОВ: “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйилиши халқимиз турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади (ВИДЕО)

“Самарқанд” телеканалининг “Кун мавзуси” дастурида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Президентимиз ташаббуси билан асос солинган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.  

Видео:

“Ушбу эзгу саъй-ҳаракатнинг муборак Рамазон ойида амалга оширилишида ҳам жуда катта маъно мужассам. Зеро, бу айёмда амалга ошириладиган эҳсон ва хайриялар манзилли бўлади. Шу боис хайрли ташаббус қанот ёйиши биланоқ партиямиз электорати, тадбиркор ва фермерлар имкониятдан келиб чиқиб саховат ишларини амалга ошириш истагини билдирмоқда.

Юртимиз бўйлаб йўлга чиққан “Саховат ва кўмак” карвонига Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзолари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари бош қўшиб, вақтинча ишламаётган ва кунлик даромад асосида яшаб келган фуқароларни аниқлаган ҳолда уларни томорқадан самарали фойдаланишга ва бандлигини таъминлашга кўмаклашмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг хайрли ташаббусига деҳқон ва миришкорларимиз ҳам “лаббай” деб жавоб бериб, далада кўтаринки кайфиятда меҳнат қилмоқда. Бугунги синовли кунларда “Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракатига ҳисса қўшиш учун ишлаяптилар, баҳоли қудрат қийин шароитдаги оилаларга беғараз ёрдам кўрсатяптилар. Аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш баробарида, ишсиз фуқароларнинг даромад топишига шароит яратиб беряптилар” – деди А.Хаитов.

Спикери ўринбосари шунингдек, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг энг фаол қисми бўлган тадбиркорларни “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатидек олийжаноб мақсадлар йўлида бошланган эзгу ишларда фаол бўлишга чақирди.

Mover.uz:

  • Кўрилди
    857
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+