БПТ сафи томорқачилар ҳисобига кенгайиб бормоқда

10.08.2020, 16:15

БПТ сафи томорқачилар ҳисобига кенгайиб бормоқда

Қарши туманидаги “Худойзод” маҳалла фуқаролар йиғинида очилган O`zLiDeP бошланғич партия ташкилоти фаоллари эрта баҳорда  томорқадан самарали фойдаланиш юзасидан аҳолига фойдали тавсия ва тушунтириш ишларини олиб боришган эди.

Бугун ана шу сайъ-ҳаракатлар ўзининг ижобий натижаларини берди. Маҳалладаги мавжуд 796 хонадон эгаларининг ҳаммаси ўз томорқаларида турли кўкатлар, картошка, помидор, бодринг, карам, шолғом, турп ва бошқа экинлардан яхшигина ҳосил олиб, Қарши шаҳри бозорларини тўкин қилишмоқда. 

-Бошланғич партия ташкилотимизнинг ҳозирча 15 нафар аъзоси бўлса, ана шу партия фаолларининг ўзлари томорқачиликда ибрат кўрсатишаяпти,- дейди маҳалладаги БПТ раиси Хадича Эшонқулова. - Энг қувонарлиси, маҳалламиз Қарши шаҳрида томорқадан энг самарали фойдаланаётган ҳудуд сифатида тан олинган. Маҳалламизда 8-10 сотих жойдан 20-25 миллион сўмдан ошириб даромад олаётган томорқачиларимиз ҳам бор. Ана шундай хонадон соҳибларидан бири -  Пўлатой Пардаева томорқачиликнинг орқасидан тўй қилди, фарзандларини ўқитди, уй-жойини яхшилаб олди.

Партия фаолларининг саъй-ҳаракати билан маҳаллада тадбиркорлик кенг қулоч ёймоқда. Иссиқхона қураётган, паррандачиликни ривожлантираётган ва қурилиш материаллари ишлаб чиқараётган ёш йигит-қизлар партия сафларини тўлдириш истагини билдиришмоқда. Дўстмурод Мажидов, Наргиза Тошпўлатова, Хуршида Ибодова ва Тўлқин Саидов каби ёш тадбиркорлар ўзлари очган бизнес субъектларига 5 нафар тенгдошини иш билан банд этишган. 

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
БПТ Томорқа
  • Кўрилди
    693
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+