Тенгдошларимизга илҳомлантирувчи куч бўламиз

15.09.2020, 15:33

Тенгдошларимизга илҳомлантирувчи куч бўламиз

Ёшлар билан ишлашда ўзига хос тизимга ва йўналишга эга бўлган O’zLiDeP  томонидан бизлар билан янада самарали ишлашнинг ўзига хос меҳанизми яратилаётганлиги қувонарли ҳол, албатта.

“Парламентда менинг ўрним” “Ёш инновациячи” ва Диплом билан бизнесга” каби лойиҳалари билан ёшлар ҳаётига кириб борган партиянинг  “Ёшлар қаноти”  янги  “Йўл харитаси”ни ёшлар ҳаётига жорий этиш орқали янгича ёндашув ва услублар яратишига ишонаман.

Мазкур “Йўл харитаси”да ёшлар учун олий ўқув юртларига имтиёзли қабул жараёнлари борасида сўз юритилиши айни муддао бўлди. Бу ёш авлоднинг нафақат сиёсий дунёқарашини ўсишига балки ижтимоий соҳада ҳам фаоллигини ошишига хизмат қилади. “Агар мен депутат бўлсам” танлови “Ёш блогерлар клуби”нинг ташкил этилиши ҳозирданоқ номи билан ёшларда қизиқиш уйғотмоқда.

Биз “Ёшлар парламенти” аъзолари тенгдошларимизга илҳомлантирувчи куч бўлиб,  партиянинг янги “Йўл харитаси” ни ҳаётга кенг жорий этишда бош-қош бўлишимиз лозим.

Аслиддин Абдураҳмонов,

“Ёшлар парламенти” аъзоси,

Деҳқонобод туманидан сайланган.

  • Кўрилди
    588
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+