Шовотнинг ишбилармон аёли аниқланди

29.09.2020, 16:52

Шовотнинг ишбилармон аёли аниқланди

“Ишбилармон аёл-2020” кўрик-танловининг Шовот туман босқичи ўтказилди. Кўрик-танлов пандемия шароитини инобатга олган ҳолда Карантин қоидалари асосида ташкил этилмоқда. Тузилган ишчи гуруҳ вакиллари тумандаги  тадбиркор, ҳунарманд хотин-қизлар фаолияти билан яқиндан танишишди. Шундан сўнг, ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан танлов Низоми асосида иштирокчилар баҳоланди. 

Кўрик-танлов натижаларига кўра, 1-ўрин “Шохжаҳон-Шахноза” оилавий корхонаси раҳбари Сапаева Ўғилжон, 2-ўрин “Исломбек-Шамсиддин” фермер хўжалиги раиси Зулайхо Хаджаева ҳамда 3-ўрин “М-ALI GROUP” МЧЖ раҳбари Иқбол Дўсчанова муносиб кўрилди ва тадбир якунида танлов совриндорларига партия дипломи ва эсдалик совғалари топширилди.

-  Корхонамизни ишга туширишда 450 млн сўм кредит олиб, эркаклар пойабзали ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Ҳозирги кунда мазкур корхонада 21 нафар ишчи фаолият юритиб, кунига 70-80 та пойабзал ишлаб чиқарилади, - дейди кўрик-танловнинг биринчи ўрин соҳибаси Сапаева Ўғилжон. - Оилавий корхонамиз кўп тармоқли бўлиб, корхона қошида озиқ-овқат савдо шаҳобчиси, машиналарга хизмат кўрсатиш учун автомойка ва аҳоли эҳтиёжи учун тозаланган ичимлик суви чиқарадиган ускуналар ҳам мавжуд. Келгусида корхонани янада кенгайтириб ишчилар сонини 50-60 нафаргача кўпайтириш мақсадидамиз. Шунингдек, корхонамиз яқинда яна бир йўналиш, яъни тиббиётда ишлатиладиган пахта етказиб беришни ҳам йўлга қўймоқда. Бунинг учун Хитой давлатидан барча ускуналар олиб келинди. Шу билан бирга, маҳалламизда болалар учун МТМ ташкил қилиш ниятида бино учун туман Ҳокими қарори билан маҳалладан ер майдони ажратиб берилди. Қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Мазкур болалар боғчаси 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, 20 нафар хотин-қизларнинг бандлиги  таъминланади.

Партия “Аёллар қаноти”нинг мазкур кўрик-танловлари жойларда давом этмоқда.

O'zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    985
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+