“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланмоқда
09.10.2020, 16:47
Мамлакатимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳаларидан бири бўлган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ҳам ўз тадбиркорлигига эга бўлган хотин-қизлар фаолиятини ривожланишига ва тадбиркорлик сари дадил қадам ташлаётган кўплаб опа-сингилларимизни кашф этилишига ҳисса қўшиб келмоқда. Анъанавий кўрик-танловга айланган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман ва шаҳар босқичлари Тошкент вилоятида ҳам ўзига хос тарзда ўтказилмоқда.
Мазкур кўрик-танловнинг Ангрен шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Пандемия жараёнини инобатга олиб, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг иш жойларига борган ҳолда иш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Ангрен шаҳар босқичида 1 - ўрин “HAPPY SMART KIDS” хусусий боғча раҳбари, БПТ раиси Шахноза Усканова муносиб деб топилди. Шаҳарда фаол ва пешқадам, ташаббускор бўлган Шахноза Усканова ўз ҳудудидаги 20 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаб қисқа фурсатларда катта ютуқларга эриша олди.
Иккинчи ўрин шаҳарда таниқли, ўз харидорларига эга бўлган ҳунарманд Г.Авабакировага насиб қилди. У партиямизнинг “Аёллар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган барча лойиҳаларида фаол иштирок этиб ён-атрофидаги хотин-қизларни ҳам партиямиз сафига жалб этиб келмоқда.
Учинчи ўрин тикувчи Н.Нозимовага насиб этди. Бугунги кунда карантин сабабли 10 яқин хотин-қизларни иш билан таъминлади. Фаолияти давомида маҳаллий бозорларни ўз маҳсулотлари билан бойитиш ниятида.
O‘zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Мингдан ортиқ шогирд тарбиялаган ишбилармон Мадина Касимбаева танлов ғолиби бўлди
14.05.2024, 14:04
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
Фикрингизни қолдиринг