Андижонда “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

15.10.2020, 16:29

Андижонда “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

Бугун мамлакатимизда хотин-қизларга бўлган эътибор ҳар қачонгидан юксалди. Буни ҳар қадамда кузатиш мумкин. Ҳар соҳада жамиятда аёлларнинг ўрни мустаҳкамланиб бормоқда. Сиёсий майдонда ўз овозига эга депутат, фаол хотин-қизлар сафи кенгаймоқда. Тадбиркор, фермер, бир сўз билан айтганда, ишбилармон аёллар сони кундан кун ортмоқда.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлимининг анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинадиган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ҳам мана шу амалий ишларнинг бир кўринишидир. Жорий 2020 йил танловнинг “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да ўтказилаётган бу галги Андижон вилоят босқичи Андижон шаҳри марказидаги “Каравон сарой” меҳмонхонасида ташкил этилди.

Кўрик-танловнинг вилоят босқичига шаҳар, туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 16 нафар ишбилармон хотин-қизлар жам бўлдилар. Танловда сўз олган Олий Мажлитс Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова юртимизда хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар хусусида гапирди ва барча қатнашчиларга омад тилади. Тадбир давомида фермерлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, туризм сингари ўнлаб йўналишларда қатор ютуқларга эришиб келаётган, тажрибалари оммалаштирилаётган аёллар фаолиятлари акс этган слайдлар намойиш этилди.

Нуфузли ҳакамлар ҳайьати аъзолари томонидан иштирокчиларнинг ҳужжатлари ўрганилиб, фаолиятлари кўриб чиқилди. Балиқчи туманидан иштирок этган илғор фермер, тажрибали тадбиркор Соҳибахон Худайбердиеванинг ишлари юқори баҳоланди. Унинг номзоди танловнинг республика босқичида қатнашиш учун тавсия этилди.

-Танловнинг бу йилги вилоят босқичи ғолиби Соҳибахон Худойбердиева Балиқчи туманидаги “Коинот” фермер хўжалиги раҳбари, “Шуҳрат” медали соҳибаси, - дейди партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова. -  Йилнинг тўр фаслида ердан самарали фойдаланишни йўлга қўйган илғорлардан. Туман марказида “Камалак” хусусий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил қилган. Муассасада замонавий таълим шакллари асосида мактабгача таълим тизими йўлга қўйилган. Бундан ташқари, ғолибимиз туман марказида аҳолига машиший хизмат кўрсатиш маркази ташкил қилган.

Танлов якунида барча иштирокчиларга партия вилоят Кенгашининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари тарқатилди.

Умидахон ИСАЕВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири.

  • Кўрилди
    987
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Илҳомжон Аҳмадалиев2020-10-15 19:45:33

Тадбир жуда чиройли тарзда бўлиб ўтди. Бунинг учун тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилигимни билдириб ўтаман. Республика босқичида Соҳибахон опа Худойбердиевага омад тилаб қоламан


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+