O'zLiDeP Вобкентда оммавий юриш марафонини ўтказди

10.11.2020, 15:48

O'zLiDeP Вобкентда оммавий юриш марафонини ўтказди

O'zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши мафкуравий ташвиқот-тарғибот ишлари бўлими томонидан Вобкент туманида оммавий юриш марафони ўтказилди. Унда партия тарафдорлари, депутатлар, бошланғич партия ташкилотлари аъзолари, педагоглар, тиббиёт ходимлари ва ёшлар қатнашди. 500 нафарга яқин аҳоли вакиллари тумандаги 7-мактабдан бошлаб, 5 км. узунликдаги масофани пиёда босиб ўтишди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида марафон иштирокчилари бадантарбия машғулотларини ўташди. Шундан сўнг O'zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши мафкуравий ташвиқот-тарғибот ишлари бўлими мудири Зариф Комилов, партиянинг туман Кенгаши аппарат раҳбари Бозор Одилов ва туман Кенгаши депутатлари сўзга чиқиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилдилар.

—Коронавирус пандемияси таъсирида спорт, айниқса, соғлом турмуш тарзига риоя қилишнинг афзаллиги нечоғли муҳимлигини барчамиз тушуниб етдик,  — дейди O'zLiDeP Вобкент туман Кенгаши раиси Тўлқин Жўраев. — Инсоннинг иммун тизими қанчалик мустаҳкам бўлса, у касалликларга шунча кам чалинади. Шу боис бу каби юриш марафонларини тез-тез ўтказишга келишиб олдик.

—Ёшлар доимо шижоатли бўлиб келишган. Фақатгина уларнинг ана шу ғайратларини тўғри йўналишга йўналтириш, ҳар бир эзгу ишларига мотивацион руҳ бағишлаш керак, — дейди ёш депутатлардан бири Нодир Қўлдошев. — Мен анчадан буён ёшлар билан ишлайман. Уларни спортга қизиқишини янада оширишда ана шундай оммавий марафонларларнинг  алоҳида ўрни бор. Келажагимиз ворислари ҳозиргина якунланган тадбирда ҳам етакчилик қилишди.

Тадбир якунида сўзга чиққан O'zLiDeP фаоллари соғликнинг ўрнини ҳеч нимак боса олмаслигини мисоллар ёрдамида тушунтирдилар.

O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    793
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+