Жиззахлик тадбиркорга 70 минг АҚШ доллари миқдорида кредит олинишида кўмаклашилди
15.02.2021, 17:23
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси вакили Самидилло Маҳмудов ҳамда O'zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Жиззах шаҳри ҳамда Дўстлик, Шароф Рашидов туманларидаги тадбиркорлар, фермер ва тморқа ер эгаларининг мурожаатларини ўрганиб чиқдилар.
Эътиборли томони, мурожаатларнинг аксарият қисми ишчи гуруҳ аралашувидан кейин ижобий ҳал бўлди. Мисол учун, «GOLD TEXTIL» МЧЖ раҳбари Ғулом Эргашев Дўстлик тумандаги “Қаҳрамон” МФЙ ҳудудида 120 иш ўрнига эга бўлган текстиль фабрикасини қуриш ва зарурий дастгоҳлар билан таъминлаш учун АТБ “Қишлоқ Қурилиш банк” Жиззах вилоят филиалига 70 минг АҚШ доллари миқдорида кредит олиш учун ҳужжатларини тақдим қилиб, 2 ой давомида “!Отангга бор, онангга бор” қабилидаги иш услулидан чарчагач, O'zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилотига мурожаат қилган.
Мурожаат юзасидан ишчи гуруҳ тадбиркор билан биргаликда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Жиззах вилоят филиали мутасаддилари учрашиб, муаммони атрофлича муҳокама қилдилар. Мурожаат ўша куниёқ ижобий ҳал қилиниб, кредит маблағи аэжратиладиган бўлди.
- O'zLiDeP дарҳақиқат амалий ишлар партияси эканига яна бир бор амин бўлдик, - дейди тадбиркор Ғулом Эргашев. –Муаммолар қийнамаса, тадбиркор ишлашдан, ҳаракат қилишдан чарчамайди. Бизнинг манфаатларимизни ҳимоя қилишда жонбозлик кўрсатаётган партия фаолларига минг раҳмат.
Ишчи гуруҳ аъзолари учрашувлар давомида тадбиркорлар, фермерлар ва томорқа ер эгалари томонидан қилинган бошқа мурожаатларни ҳам ўрганиб чиқишди. Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, бошқалари депуталик назоратига олинадиган бўлди.
Холмат ТЎРАЕВ,
O'zLiDeP Жиззах вилоят
ҳудудий партия ташкилоти
Сиёсий таълим маркази раҳбари
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
-
Тошкент металлургия заводида атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига бағишланган “Эко-фест” тадбири ўтказилди
06.05.2024, 13:39
-
ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРИЙ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҚОНУНГА ЗИДДИР
06.05.2024, 09:50
-
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми - мамлакатимиз ривожидаги янги имкониятлар эшигидир!
04.05.2024, 20:10
-
Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти
04.05.2024, 20:06
Билдирилган фикрлар
Абдураззоқ 2021-02-16 19:45:27
ЎзЛиДеП Жамоатчилик раҳбари Самидилло Махмудовнинг халқпарварлиги йўлидаги кўмаклари кўплаб эканлигини шахсан ўзим хам гувох бўлганман. Шу Кишини муносиб тақдирлашингиз керак.