O`zLiDeP депутати, тадбиркор пойтахтлик 22 нафар ёшлар учун 48 соатлик ўқув курси ташкил этди
15.03.2021, 16:25
O`zLiDeP Чилонзор туман Кенгаши ва Ёшлар ишлари Агентлиги Чилонзор туман бўлими ҳамкорлигида Чилонзор туманидаги маҳаллаларда “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий кредит олиб ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида бўлган 22 нафар ёшлар учун 48 соатлик ўқув курслари ташкил этилди.
Ўқув курсларини Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Баҳодир Зиёвиддинов олиб бормоқда. Дастур доирасида “Мувоффақиятга эришиш сирлари” мавзусида Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Мадаминжон Назиров ёшларга тадбиркорлик сирлари бўйича амалий машғулот ўтди ва бўлажак тадбиркорларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.
Ўқув курсларини ташкил этишдан мақсад – ёш тадбиркорларни ва ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида бўлан ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни тадбиркорликка бўлган кўникмаларини шакллантириш, тадбиркорликка тегишли бўлган янгиликларни етказиш, муаммоли масалаларига дуч келганда уни ҳал этиш механизмларини тушунтиришдан иборат, - дейди O`zLiDeP Чилонзор туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари Мухримов.
Ўқувлар якунида АТ “Микрокредитбанк” орқали имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар тақдим этилади.
O`zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг