Депутат маҳаллада: Қоскўллик сайловчилар муаммолари тингланди

15.03.2021, 17:50

Депутат маҳаллада: Қоскўллик сайловчилар муаммолари тингланди

Ҳозирги кунда мамлакатимизда барча раҳбарлар аҳоли билан "маҳаллабай" шаклда ишларни олиб бормоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси Ахмет Реймов ўзи сайланган ҳудуд "Қоскўл" маҳалла фуқаролар йиғинида ўз сайловчилари билан учрашди.

Бугунги кунда "Қоскўл" маҳалла фуқаролар йиғинида 1 минг 288 та оилада 11 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Учрашувда ҳудудни ободонлаштириш, атроф-муҳитни кўкламзорлаштириш, маҳаллада истиқомат қилувчи ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ҳам масалалар муҳокама қилинди.

Аҳоли билан учрашувда ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан ичимлик сув муаммоси, фуқароларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида  йўловчи ташиш транспортларнинг қатновини кўпайтириш, жисмоний шахсларнинг уйларини кадастр рўйхатидан ўтказиш, ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳам муаммоларнинг борлиги аниқланди.

Кўтарилагн айрим муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал қилинган бўлса, ўз ечимини кутаётган муаммолар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганиб чиқишга ва ңазоратга олишга келишиб олинди.   

Шу куннинг ўзида халқ вакили ҳудудда қад кўтараётган замонавий типтаги 100 та ўринга мўлжалланган болалар боғчасининг қурилиш ишлари ва "Қоскўл" маҳалла фуқаролар йиғинининг янгидан қурилаётган иморатининг ўрнини кўздан кечириб ўзининг фикр ва таклифларини айтиб ўтди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    411
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+