Кадастр агентлигининг Андижон вилоят бошқармаси мутасаддиси O’zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

30.03.2021, 17:16

Кадастр агентлигининг Андижон вилоят бошқармаси мутасаддиси O’zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 21-22 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида ер майдонларидан фойдаланишда қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Хусусан, инқирозга қарши курашиш дастури доирасида ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун республика бўйича ажратилган 300 миллиард сўмдан 19,7 миллиард сўмини Асака, Марҳамат, Улуғнор ва Жалақудуқ туманларида аҳоли бандлигин таъминлаш ва даромадларини ошириш мақсадида 1260,0 гектар фойдаланишдан чиққан ерларни ўзлаштириш бўйича топшириқлар берилганди. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг Андижон вилоят бошқармаси томонидан Сувхўжалиги, Қишлоқ хўжалиги ва тегишли туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда қатор ишлар амалга оширилди. Мазкур туманларнинг белгиланган массивлариларидаги ер майдонларининг жойлашув хариталари ишлаб чиқилиб, ишлаб чиқариш жараёнларида фойдаланиш учун Сув хўжалигига тақдим этилди.

O’zLiDeP Андижон вилоятт Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоларининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Андижон вилоят бошқармасининг юқоридаги каби ҳисоботлари тингланди.

-Ҳисоботни тингларканмиз, ер майдонлари ажратилишида интенсив боғларни ташкил этишга қай даражада эътибор қаратилаётганига қизиқдик, - дейди халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Хуршидахон Халилова. – Аниқланишича, 2020 йилнинг куз ва баҳор ойларида 1,8 минг гектар майдонда плантация шаклидаги интенсив боғлар ташкил этиш бўйича муҳтарам Президентимизнинг топшириқлари берилган. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мавжуд боғзорларни реконструкция қилиш ҳисобига жами 1802,0 гектар, шундан 232,0 гектари 2020 йилнинг куз ойида, 1570,0 гектари 2021 йилнинг баҳор ойида экиш режалаштирилган.

Кадастр агентлиги ва унинг қуйи тизимларида олиб борилаётган “Ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан” доимий назорат тадбирлари ва аниқланган ер қонунбузилиши ҳолатлари бўйича кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар бўйича депутатлар мутасаддига ўзларини қизиқтирган барча саволлар билан мурожаат қилдилар ва батафсил жавоблар олдилар.

Раънохон САТТАРОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашидаги

партия депутатлик гуруҳи раҳбари.

  • Кўрилди
    394
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+