Фуқаронинг ногиронлик нафақаси қайта тайинланишига сeнатор аралашиши шартмиди?

16.04.2021, 15:06

Фуқаронинг ногиронлик нафақаси қайта тайинланишига сeнатор аралашиши шартмиди?

Эзгу ишнинг ўлчами бўлмайди. Яхшининг бир мададидан умидвор инсоннинг каттадир, кичикдир муаммоси ҳал этилар экан, унинг бугунги кунга ишончи мустаҳкамланади.

Конимех туманинг «Учтепа» овул фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган аҳоли билан учрашувда шу овулда яшовчи Нарзулла Джасинбоев Олий Мажлис Сенати аъзоси У.Файзиевга соғлиги кунора ёмонлашаётгани туфайли туман марказига бориб тиббий кўрикдан ҳам ўта олмаслигини маълум қилиб, шу масалада ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилган эди.

Жойларда аҳоли турмуш тарзини «маҳаллабай» ўрганиш асносида бу каби муаммоларни жойида бартараф этиш, одамларнинг бюрократия ёхуд сансоларлик иллатлари важидан эшикма-эшик саргардон юришига барҳам бериш халқ ўзи ишониб сайлаган депутатларни беэътибор қолдираётгани йўқ.

Сенатор У. Файзиев ўз ваколатидан келиб чиқиб, масалани зудлик билан ҳал қилди. Яъни Навоий вилояти Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси раисига шу куннинг ўзидаёқ ёзма мурожаат юборди.

Тез кунда мазкур масала юзасидан вилоят Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Н.Джасинбаев хонадонига бориб, уни тиббий кўрикдан ўтказди ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги №195-сонли қарорига асосан, 2-гуруҳ ногирони деб топилди.

Сенатор аралашуви билан бир фуқаронинг ногиронлик нафақаси қайта тайинланди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    853
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+