Умиданинг иссиқхонасида ишсиз хотин-қизларга маҳорат дарси ўтказилди

20.04.2021, 15:33

Умиданинг иссиқхонасида ишсиз хотин-қизларга маҳорат дарси ўтказилди

Умида Холдорова шижоатли ёшлар вакиласи. У Миришкор туманидаги “Оқмачит” МФЙ ҳудудида жойлашган ҳовлисидаги 4 сотих иссиқхонада оила аъзолари билан бирга помидор ва бодринг етиштирмоқда. Энг қувонарлиси, Оқмачитлик ёшлар Умидага ҳавас билан қарашмоқда. Чунки бу шижоатли қиз иссиқхонасида 800 туп помидор, 400 туп бодринг ва кўчатлар орасига турли хил кўкат ҳамда пиёз парваришлаб, ички бозорга чиқармоқда, оиласи даромадига катта ҳисса қўшмоқда.

Умида Холдорова хонадонида O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши ҳамда Миришкор тумани Кенгаши бошланғич партия ташкилотлари ташаббуси  билан томорқачилар ҳамда тенгдошлари учун маҳорат дарси ташкил этилди. Депутатлар ва партия фаоллари  иштирокчиларга “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳиятини ҳам тарғиб  ҳам қилишди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари шу ҳудудда яшовчи Ҳайитбой Қиличов томорқаси фаолияти билан танишишди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    463
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+