Бўстон туманидаги сафдошларимиз сафи кенгаймоқда

26.04.2021, 12:50

Бўстон туманидаги сафдошларимиз сафи кенгаймоқда

O’zLiDeP Бўстон туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёт марказида “Партия фаоли – ислоҳотлар тарғиботчиси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. “Мустақилликнинг 30 йиллигига муносиб туҳфалар O’zLiDeP билан!” шиори остида ташкил этилган мазкур тадбирда сўз олган партия фаоллари ўтган мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ижросида партия фаоллари, депутатлари, тадбиркорларинининг муносиб ҳиссалари хусусида атрофлича фикр билдирдилар.

-O’zLiDeP билан доимий ҳамнафасмиз, - дейди марказ директори Г. Сулаймонова. – Партиянинг ташаббускор лойиҳалари, акциялари доирасидаги амалий тадбирларда елкадош бўлишга ҳаракат қиламиз. Ўз ўрнида марказимиз фаолияти қўллаб-қувватланишида, тўгаракларимиз аъзоларининг иқтидорлари рағбатлантирилишида партия мутасаддиларининг кўмакларини ҳар қадамда ҳис қиламиз. Ҳамкорлигимиз боис, уларнинг меҳнатлари ва фидойиликларини билганимиз сайин хайрихохлар сафи ҳам кенгайиб бораётганидан мамнунмиз.

Марказ ходимлари, педагоглари билан ўзаро дилдан суҳбатга айланган тадбир давомида O’zLiDePга ишонч яна бир карра ўзини амалда кўрсатди. Шу куннинг ўзида янги сафдошларга партияга аъзолик гувоҳномалари топширилди. Бу эса марказ қошида бошланғич партия ташкилоти ташкил этилишига хизмат қилди.

Раънохон СОДИҚОВА,

O’zLiDeP Бўстон туман Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    299
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+