Косонда “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси” клуби ташкил этилди

26.04.2021, 17:01

Косонда “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси” клуби ташкил этилди

Косон туманидаги “Мудин” МФЙда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти”  ва Косон туман Кенгаши ташаббуси билан хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида амалий мулоқот ташкил этилди.

Партия туман Кенгаши фаоллари, туман депутатлари, туман маънавият тарғибот гуруҳи ходимлари, маҳалланинг фаол аёллари иштирокида ўтказилган тадбирда аҳолининг ҳуқуқий, иқтисодий саводхонлигини ошириш, шунингдек, маҳаллаларда партия электорати манфаатларини ҳимоя  қилишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, бўлажак сайловларнинг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Амалий мулоқот давомида  “Мудин” МФЙ қошида  7 нафар турли соҳа вакили бўлган фаол аёллардан иборат  “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!”клуби ташкил этилди ва 5 нафар хотин-қиз партия сафига қабул қилинди. Клуб раҳбари этиб Халқ депутатлари Косон туман Кенгаши депутати Нурия Расулова сайланди.

Шунингдек, тадбир ташкилотчилари “Мудин” МФЙ хонадонларида бўлиб, партиянинг дастурий мақсад вазифалари, томорқадан самарали фойдаланиш масалаларида тарғибот тушунтириш ишлари олиб бордилар.

Мулоқот давомида иштирокчилар намунали томорқачилар - Оловуддин Пўлатов ва Тўйчи Қамабаров фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Туман Кенгаши депутати  Зиёда Турсунова раҳбарлик қилаётган “Гала” МФЙда ҳам тарғиботчилар клуби ташкил этилди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    449
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+