Қоровулбозор “Баркамол авлод” болалар мактабида “Темир дафтар”га кирган оилаларнинг фарзандлари ҳам касб-ҳунар ўрганмоқда

26.04.2021, 17:02

Қоровулбозор “Баркамол авлод” болалар мактабида “Темир дафтар”га кирган оилаларнинг фарзандлари ҳам касб-ҳунар ўрганмоқда

Мактабдан ташқари таълимнинг афзаллиги болаларни ўқиш билан бирга касб-ҳунар эгаллашларини таъминлашдан иборат. Бу назарий билимларни амалиёт билан муштарак ҳолда олиб бориш имконини яратади.

Бу борада “Баркамол авлод” болалар мактабида қилинаётган ишларни алоҳида таъкидлаш жоиз. Мамлакатимиз халқ таълими тизимининг муҳим таркибий бўлагига айланиб улгурган “Баркамол авлод” болалар мактабида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини аниқлаш ва ривожлантириш,  уларни миллий анъаналар, тарихий қадриятлар ва буюк аждодлар мероси  асосида тарбиялашга жиддий ёндашилаётгани бежиз эмас. Чунки ижодкор, қизиққан  соҳаси бўйича  янгиликларни яратишга тайёр ўқувчилар худди шу мактаб тўгаракларида илк касбий кўникмаларни ўрганади. 2020-2021-ўқув йилида Қоровулбозор туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида 7 та йўналишда 32 та тўгаракларда фаолият юритаётган педагогика жамоаси ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида бир қатор ишларни амалга оширишмоқда.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши вакиллари, партиянинг туман Кенгаши фаоллари мазкур ташкилотда бўлиб, бу ерда ёшларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Таъкидландики, 2020-2021-ўқув йилининг сентябрь ойида мактабда 32 та тўгарак 96 та гуруҳга жами 960 нафар  ўқувчи жалб этилган бўлиб, уларнинг 170 нафари “Маданият ва саънат” йўналишида, 90 нафари “Техника констуккторлик ва моделлаштириш” йўналишида, 120 нафари эса  “Жисмоний тарбия ва спорт сингари йўналишларда қамраб олинган. “Спорт” йўналишидан “Шахмат”, “Шашка”, “Стол тенниси” тўгаракларига 120  нафар ўқувчи жалб этилган.

Шунингдек, Президентимиз томонидан илгари сурилган Беш ташаббус  доирасида мактабда “Тасвирий санъат”, “Миллий рақс”, “Стол тенниси”, “Компьютер дизайни ва графикаси” тўгараклари ташкил қилинган.

Бундан ташқари, 18 та “Темир дафтар”га кирган ва кам таьмиланган оилаларнинг фарзандлари ҳам тўгаракларга жалб этилган.

Ўрганишлар жараёнида “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида “O`zLiDeP - тадбиркор аёллар манфаатлари ҳимоячиси” мавзусида тадбир  ташкиллаштирилди. Партиянинг шаҳар Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Мамлакат Содиқова тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизларга маҳорат дарси ўтди.

Тадбир якунида Қоровулбозор туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида фаолият юритаётган ўн нафар хотин-қизлар партия сафига кириш истагини билдиришди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    465
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+