O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!

04.05.2021, 11:24

O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!

Самарқанд вилояти Самарқанд Ветеринария медицинаси институтида O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ва Самарқанд вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида “Хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда идоралараро ҳамкорликнинг истиқболлари” мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт - шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган Конференция ишида ҳам алоҳида қайд этилиб, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ҳамда ундан келиб чиқувчи вазифалар, “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати: Давлат фуқаролик хизматида раҳбар аёллар ва гендер тенглиги”, “Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлашнинг қонунчилик ва институционал асослари” тўғрисидаги масалалар тадбир иштирокчиларининг диққат марказида бўлди.

Шунингдек, тадбир давомида  “Аёллар қаноти" тузилмасини қайта кўриб чиқиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “O‘zLiDeP аёллари – Янги Ўзбекистон бунёдкори!” лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳалла қошида “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клубини ташкил қилиш ва хотин-қизлар ўртасида учраётган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди ва туман, шаҳар Кенгашлари “Аёллар қаноти” фаолиятини янада ривожлантириш масалалари долзарб вазифа сифатида белгилаб олинди.

Конференция ишининг иккинчи қисмида тадбир иштирокчилари Иштихон туманидаги “Мароқанд сифат текстил” МЧЖ кластери ҳамда “Самарқанд барака чеварлари” МЧЖ енгил саноат корхонаси фаолияти билан танишди. Учрашув давомида “Аёллар дафтарига” рўйхатга киритилган хотин-қизлардан 3 нафари мазкур корхонага ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, тадбир давомида “Намунали томорқачи” лойиҳаси доирасида томорқачиликни йўлга қўйган тажрибали аёллар билан ҳамкорликда маҳорат - дарслари ташкил этилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    392
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+