Шаҳрисабзлик 26 нафар хотин-қиз “Аёллар дафтари”дан чиқарилди

10.05.2021, 16:25

Шаҳрисабзлик 26 нафар хотин-қиз “Аёллар дафтари”дан чиқарилди

-Аслида аёллар дафтарига кириш эмас, чиқиш шарафдир,- дейди айни пайтда Шаҳрисабз шаҳридаги “Садо” масъулияти чекланган жамиятининг тикувчилик фабрикасига ишга қабул қилинган Дилафрўз Хуррамова. – Тўғри, ишсиз, ҳунарсиз эдим. “Аёллар дафтари”да қайд этилганимдан сўнг, қисқа курсда ҳунар ўрганиб, тикувчилик фабрикаси ишчисига айландим. Турли футболкалар тикишга қўлим келишиб қолди. Яхши маош олаяпман. Энди мен “Аёллар дафтари”да эмасман ва бундан ғурурланаман.

Яқинда O’zLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими ва O’zLiDeP Шаҳрисабз шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда  Шаҳрисабз шаҳридаги “Садо” МЧЖнинг тикувчилик фабрикасида меҳнат қилаётган “Аёллар дафтари”дан чиқарилган хотин-қизлар иш фаолияти ўрганилди, қизғин суҳбат ва мулоқотлар ўтказилди. 

“Садо” МЧЖ тикувчилик фабрикасида бугунги кунда 250 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган. Мазкур корхонада 15 турдаги трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.  Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Россия ва бошқа хорижий давлатларга экспорт қилиб келинмоқда. Учрашувда шунингдек, O’zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳамда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган партиявий лойиҳалар юзасидан тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    488
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+