Каттақўрғонда 20 нафар "Аёллар дафтари"да турувчи хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

11.05.2021, 16:35

Каттақўрғонда 20 нафар

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишларни амалга ошириш мақсадида “Соғлом оила - мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида O’zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” хамда шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” мавзусида давра суҳбати ва бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбирда шаҳар тиббиёт бирлашмаси “Аёллар қаноти” фаоллари Хурбинисо Болиева, Наргиза Турсунова, шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Н.Артиков, ижрочи котиб З.Баширов ҳамда партия аъзолари ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар аъзолари иштирок этишди.

Тадбир давомида 20 нафар "Аёллар дафтари"да турувчи ёш болали оилалар аъзолари чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    685
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-05-18 09:08:32

Партиямизнинг “Соғлом оила - мустаҳкам оила” лойиҳаси уринларда узининг самарасини курсатиб турганлигини маколадан хам куришимиз мумкин. Умр бор экан инсон биринчи уз соглига эътибор каратиши лозим, соглик булса хамма нарса хам из изига тушиб кетаверади.


азамат эргашев2021-05-17 19:00:01

Шундай ишларни янада давом эттириш керак рахмат партия ходимларига


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+