Ховос туманида энг фаол ишбилармон аёл аниқланди

21.05.2021, 17:20

Ховос туманида энг фаол ишбилармон аёл аниқланди

Сирдарёда O`zLiDeP “Аёллар қаноти” гуруҳининг истиқболли лойиҳаларидан бири – “Ишбилармон аёл” вилоят кўрик-танловининг Ховос туман босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловнинг туман босқичида “Солиева Мохичехра” ЯТТ раҳбари, ҳунарманд  Мохичеҳра  Солиева биринчи ўринни эгаллаб вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Иккинчи ўринни Миллий ҳунармандчилик йўналишида Барчиной Қаршибоева ҳамда учинчи ўринни ҳунарманд Гулзода Абдураимовалар қўлга киритишди.

Кўрик-танловда “Замонавий ташаббускор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл”, “Энг ёш, фаол тадбиркор” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқлаб олинди. Барча ғолиб ва совриндорларга O`zLiDeP Ховос туман Кенгаши ҳамда ҳомийларнинг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Насиба Рустамова,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги,

жамиятдаги ўрни ва мавқеини

ошириш бўлим мудири

 

  • Кўрилди
    664
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+