O‘zLiDeP вакиллари ЕХҲТ миссияси экспертлари билан учрашди

26.05.2021, 18:10

O‘zLiDeP вакиллари ЕХҲТ миссияси экспертлари билан учрашди

Шу кунларда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари Ўзбекистонда бўлиб турибди. Ташрифдан кўзланган мақсад мамлакатимизда 2021 йил октябрда бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик жараёнларини ҳамда мазкур муҳим сиёсий воқелик арафасидаги шарт-шароит, вазиятни ўрганишдан иборат.

Ташриф доирасида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида партия раҳбариятининг Миссия экспертлари – Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг сайловлар бўйича катта маслаҳатчиси Алексей Громов ва Бюронинг сайловлар бўйича маслаҳатчиси Мартина Баркер-Циганикова билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқотда экспертларга O‘zLiDePнинг бугунги кундаги фаолияти, Сайловолди дастурининг амалга оширилиши ҳамда электорат билан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Президент сайловига партия томонидан олиб борилаётган тайёргарлик жараёнининг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот дўстона ва конструктив руҳда бўлиб ўтди.

 O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    672
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+