Ҳудуддаги муаммолар депутатлар эътибори ва назоратидан четда қолмайди

14.06.2021, 16:05

Ҳудуддаги муаммолар депутатлар эътибори ва назоратидан четда қолмайди

Ижтимоий тармоқларда бизнинг Чироқчи туманимизда бир нечта одам томонидан поезд йўли тўсиб қўйилгани ҳақида  хабарлар тарқалганди.

Аниқланишича, тумандаги Эскианҳор, Айритом ва Пахталисой маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли вакиллари электр энергияси муаммоси ҳал этилмаётгани учун поезд йўли атрофида йиғилганлиги маълум бўлди. Воқеа жойига тезда Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жўраев етиб келиб, аҳоли вакиллари билан  мулоқот олиб борди. Энг муҳими, маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан кўтарилган муaммо шу куннинг ўзида ечилиши айтилди.

Яъни қўшни «Шўрбозор» маҳалласидан 110 Кв кучланишли янги ҳаво линияси тортилиши белгиланди. Бундан ташқари “Истиқлол” подстансиясига қўшимча 4000лик трансформатор ўрнатилиши бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди. Шу куни «Қашқадарё вилоят Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бош директори Анвар Музапов ҳам маҳаллий аҳоли билан учрашди ва электр энергияси чекловларини ва тақчиллигини бартараф этиш борасида зарур чора-тадбирлар белгилашини маълум қилди.

Электр муаммоси Чироқчи туманида босқичма-босқич  ҳал этилаётган бўлса-да, тақчиллик сезилаётган, трансформатор ва ҳаво линиялари эскирган қишлоқлар етарлича топилади. Бу масалаларга ечим излашда ва бартараф этишда аҳоли билан биз депутатлар ҳам ҳамкорликда иш олиб боришимиз лозим. Чунки депутат халқ вакили сифатида аҳоли муаммоларини ўрганиб, тегишли ташкилотларга етказиши ва назоратига олиши керак. Бу борада биз аҳоли билан янада яқинлашамиз, ҳамнафас ва ҳамкор бўламиз ҳамда келгусида бошқа ҳудудларда бу каби ҳаётий муаммолар учраса, ўз вақтида ечим топишда бош-қош бўламиз. 

Эргаш Ёмғирчиев,

Халқ депутатлари Чироқчи

туман Кенгаши депутати.

  • Кўрилди
    969
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-06-15 08:56:59

Хакикатдан хам депутатлик назоратлар, хар бир мурожаатчининг муоммасини уз вактида ва ижобий хал килинишидаги амалий ердамлари ахолининг депутатларга деган ишончини оширади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+