“Ишбилармон аёл – 2021” танловининг Бухоро шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди

15.06.2021, 15:38

“Ишбилармон аёл – 2021” танловининг Бухоро шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди

O'zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши томонидан  “Ишбилармон аёл – 2021” кўрик танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

Аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, рағбатлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур танловда ўнлаб ҳунармандлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ўз кўргазмалари билан иштирок этдиишди.

Тақдирлаш маросимида иштирок этган O'zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Жонибек  Матниёзов  инновацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишдаги фаоллиги, замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари яратгани, экспортбоп , импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқараётгани, энг асосийси, ишсиз қолган хотин-қизларнинг иш билан таъминлашда фаоллик кўрсатаётгани учун тадбиркор аёлларга миннатдорчилик билдирди.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра, “Файз қурилиш моллари” МЧЖ  раҳбари Дилором Файзиева “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл” сифатида эътироф қилинди.  “Замонавий ташаббускор аёл” номинациясида ҳунарманд Дилноза Баратовага, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” номинациясида эса ҳунарманд Махсат Ҳамроевага тенг келадиган рақобатчи топилмади.

Мазкур танловининг ҳудудий босқичлари туман ва шаҳар Кенгашларида давом этмоқда.

O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    929
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+