Депутатлар “Сув таъминот” МЧЖ Сирдарё тумани филиали томонидан амалга оширилган ишларни қониқарсиз деб топди

25.06.2021, 17:27

Депутатлар “Сув таъминот” МЧЖ Сирдарё тумани филиали томонидан амалга оширилган ишларни қониқарсиз деб топди

Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Ўзсувтаъминот акциядорлик жамияти “Сув таъминот” МЧЖ Сирдарё тумани филиали бошлиғи Акбарали Эшонқуловнинг олти ой давомида амалга оширилган ишлари ва йил якунига қадар бажарилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, филиалга қарашли аҳоли пунктларида жами 127 дона ичимлик суви қудуғи ва 5 дона сув ҳавзаси орқали истеъмолчиларга ичимлик суви етказиб берилмоқда. Туманда аксарият ичимлик сув иншоотлари 1968-1972 йиллар давомида қурилиб, ишга туширилган. Ичимлик суви иншоотларининг 30-35 фоизи таъмирталаб аҳволда. Сув тармоқларининг эскириши натижасида аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик сувининг 30-33 фоиз миқдорда йўқотишлар вужудга келмоқда.

Сирдарё тумани бўйича жами 353 километр ичимлик суви тармоғи мавжуд бўлиб, жорий йил ўтган даври давомида “Обод қишлоқ” ва инвестиция дастури ҳисобидан “Фурқат” ва “Ҳикматли” маҳалла фуқаролар йиғинларида 13.4 километр ичимлик суви тармоғи тортилган. 3 дона сув минораси ўрнатилган ва 3 дона ҳимоя девори қурилган.

Тумандаги 20 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ичимлик суви тармоғлари кўп йиллар ишлаши натижасида носоз ҳолга келиб қолганлиги сабабли 87 та ички сув қувурлари қайтадан таъмирланган. Бундан ташқари 2021 йил учинчи чораги давомида Сирдарё туманида Жаҳон банки кредит маблағлари ҳисобидан 28 та маҳаллаларда 84 та тик қудуқлар, 94 та сув миноралари ва 324.6 километр масофада ички ва магистрал тармоқлари тортилади.

Ҳисобот юзасидан мунозарага чиққан туман Кенгаши депутатлари сув таъминоти соҳасида давлат хусусий шерикчилик асосида тадбиркорларга бериш юзасидан таклифлар билдириб ўтдилар. Халқ ноиблари фикрларига кўра “Ўзсувтаъминот акциядорлик жамияти Сирдарё вилояти “Сув таъминот” МЧЖ Сирдарё тумани филиали томонидан амалга оширилган ишлар қониқарсиз деб топилиб, ушбу масалани туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш бўйича қарор қабул қилди. 

O’zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    529
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+