Халқаро анжуман давлатлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлади

17.07.2021, 16:05

Халқаро анжуман давлатлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлади

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида халқимиз  манфаатларидан келиб чиқиб,  барча хорижий мамлакатлар ва жаҳон ҳамжамияти билан самарали ҳамкорликни очиқ, дўстона ва прагматик тамойилларга асосланган ҳолда олиб борилишига доир аниқ вазифалар белгиланган. Бу мақсадлар амалда ўз ифодасини топмоқда. Оқилона ташқи сиёсатимиз  туфайли  дўстларимиз, ҳамкорларимиз ва хайрихоҳларимиз тобора кўпайяпти, мамлакатимиз халқаро нуфузи юксаляпти.

Куни кеча чет давлатлар билан ҳамкорлик, аҳилликни янада мустаҳкамлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Пойтахтимизда  «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференция доирасида «С5+1» мулоқот шаклидаги учрашув бўлиб ўтди. Конференция ишида Ўзбекистон президенти, Афғонистон Ислом Республикаси президенти, Покистон Ислом Республикаси бош вазири, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари, бошқа хорижий давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ва юқори даражадаги вакиллари иштирок этгани эътиборга молик.

Учрашувда «С5+1» шакли доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди, халқаро сиёсат ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари борасида фикр алмашилди.

Анжуманда Президентимиз нутқ сўзлади.  Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, ўзаро алоқаларни ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамламасдан туриб, бугунги кунда мамлакатларимиз дуч келаётган хавф-хатар ва таҳдидларни енгиб бўлмаслигини чуқур англаш вақти келди.  Давлатларимиз олдида  Марказий ва Жанубий Осиё, умуман, бутун Евроосиё  минтақасини барқарор,  иқтисодий ривожланган,  фаровон ҳудудга айлантириш вазифаси турибди.

Мухтасар айтганда, мазкур конференция Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги тарихан яқин ва дўстона алоқаларни, ишонч ва  яхши қўшничиликни икки минтақа халқлари ва мамлакатлари манфаатлари йўлида мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

 Сардор Сувонқулов,

халқ депутатлари Яшнобод туман кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

  • Кўрилди
    923
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-07-19 10:58:28

Мамлакатмизга кушни Покистон Ислом Республикаси бош вазири рахбарлигида делегациялар келиши бу катта сиёсий жараён булиб, давлатлараро иктисодий, маданий, ва сиёсий сохаларда тажриба олмашиш, эккита давлат хам минтакавий тинчлик тарофдори эканликларини айтиб ва келгусидаги ахамиятли вазифалар тугрисида битимлар имзоланди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+