Қарши шаҳрида сайлов қонунчилиги бўйича ўқув-семинар ўтказилди

30.07.2021, 16:14

Қарши шаҳрида сайлов қонунчилиги бўйича ўқув-семинар ўтказилди

Қарши шаҳрида O’zLiDeР Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий, ташвиқот-тарғибот ишлари бўлими томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Сайловининг Конституциявий-ҳуқуқий асослари” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди. 

Унда O'zLiDeP фаоллари, депутатлар, партия масъул ходимлари  ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Машғулотларда тингловчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилиги, маҳаллий кузатувчилар ва ваколатли вакилларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари  ҳамда “Сайлов Кодекси”даги янгиликлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Ўқув-семинарда тингловчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
СТМ Сайлов 2021
  • Кўрилди
    582
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+