“OʻzLiDeP Debat Klubi”: иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришдаги ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди

30.07.2021, 16:47

“OʻzLiDeP Debat Klubi”: иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришдаги ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан навбатдаги очиқ мулоқот ташкил қилинди.

“OʻzLiDeP DEBAT KLUBI”нинг навбатдаги сони иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, жумладан саноат, қурилиш, энергетика ва транспорт соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар муҳокамасига бағишланди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, Маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва партия фаоллари иштирок этди.

Дебат клубида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси ҳамда партиянинг дастурий мақсадларида иқтисодиётнинг саноат, қурилиш, транспорт ва энергетика тармоқларини ривожлантириш борасида белгилан вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар сарҳисоби, давом этаётган ҳамда келгусида режалаштирилган ислоҳотлар йўналишлари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида ўтган 4 йил давомида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларининг 33,4 фоизга ўсганлиги, саноат таркибида қайта ишлаш улушининг ошиб бораётганлиги, соҳага янги инновациялар жорий қилиниши, маҳаллийлаштиришга берилаётган эътибор натижасида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналарининг сони 2 баробарга ошганлиги таъкидланди.

Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган улкан қурилиш ишлари ва бунёдкорликлар натижасида қурилиш соҳасидан тўпланган бой тажрибалар, янги технологияларнинг жорий қилиниши, малакали қурувчи ва лойиҳачиларнинг ортиб бораётганлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг замонавий талабларга мослаштирилаётганлиги эътироф этилди.

Энергетика ва транспорт соҳасини жадал ривожлантириш, муаммоларни бартараф этиш борасида ҳам олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, экспертлар томонидан иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришдаги мавжуд муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Дунёнинг етакчи мамлакатлари “Тўртинчи саноат инқилоби”, “Ақлли иқтисодиёт”, “Инновацион иқтисодиёт”га ўтаётган шароитда Ўзбекистоннинг ҳар томонлама рақобатдошлигини таъминлашга қаратилган стратегиясини ишлаб чиқиш лозимлиги билдирилди.

Дебат клуби давомида соҳа вакиллари, экспертлар ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари ўртасида ўзаро бахслашувлар ҳамда фикрлар алмашинуви ташкил қилинди. 

  • Кўрилди
    679
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+